22:26 / 05.12.2015
2856

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ИШИДга қарши зарбаларни фаоллаштиришни режалаштирмоқда

Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон ИШИД позицияларига қарши авиазарбаларни кучайтириш бўйича режалар ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

“Биз уларга янада кучлироқ зарба берамиз. Биз сизни террорчиларнинг қўмондонлик марказлари ва уларнинг даромад манбаларига зарба беришингизни сўраймиз”, деб айтди Фэллон Кипрдаги Акротири британ авиабазасига ташрифи пайтида.

Фэллон мудофаа вазирлиги Британия ҳарбий авиацияси авиазарбаларидан кейин тинч аҳоли орасида қурбонлар борлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди.

Top