17:35 / 05.12.2015
8169

Ислом Каримов Оқсаройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди

Президентимиз Ислом Каримов 5 декабрь куни Оқсаройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Давлатимиз раҳбарининг фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини мустаҳкамлашда фидойилик кўрсатган, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Оқсаройда 5 декабрь куни ана шу юксак мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлди.
– Бугун мана шу муҳташам залда сиз, азизларни Конституция куни билан табриклаб, сизларга самимий ҳурматимни изҳор этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, янги-янги омадлар тилашга ижозат бергайсиз, – деди Ислом Каримов. – Бугунги учрашувимиздан асосий мақсад – сиз, азизларга Ватанимизнинг мукофотларини – юксак унвон, орден ва медалларни топшириш, сизларни табриклаш, мен учун ўта шарафли вазифани адо этишдир.

Top