23:51 / 05.12.2015
4439

Лондон ҳайвонот боғи шер билан бир қафасда яшаб кўришни таклиф қилмоқда

Лондон ҳайвонот маъмурияти йирик пул эвазига Осиё шери билан бир қафасда яшаб кўришни таклиф қилишмоқда. Буюртмалар тушиши аллақачон бошланиб кетган.

Айни дамда шер қафаси ичида унда яшаш истагини билдирувчи учун уйча қурилмоқда. Маъмуриятнинг маълум қилишича, унга биринчи меҳмон келаётган йилнинг май ойидан бошлаб яшаши мумкин. Чипталар 5 декабрдан бошлаб сотилишни бошлаган.

Тур шундан иборат: қафасга ташриф буюрувчи ҳашаматли кечки овқатдан баҳраманд бўлади ва атрофида шер айланиб юрувчи уйчада тунаб қолади (албатта, уйча шер ҳужум қиладиган даражада яқин этиб қурилмаган). Бундан ташқари, эрталаб, ҳайвонот боғи очилгунга қадар бошқа ҳайвонларни томоша қилиш ҳам мумкин бўлади. Одамлар тўдаси сизга ҳалақит бермайди.

Бу саёҳатнинг нархи 523 евро. Уйда тўққиз меҳмонга мўлжалланган ва махсус тўсиқлар билан тўсилган уйчалар мавжуд, деб маълум қилмоқда The Daily Mail.

Top