13:01 / 05.12.2015
5111

ОАВ: Ливанда террорчи худкуш портлаш содир этди, қурбонлар бор

Ливанда террорчи худкуш ўз уйида портловчи ускунани ҳаракатга келтирди, қурбонлар ва жароҳат олганлар бор, дея хабар бермоқда Daily Star газетаси.

Ҳодиса мамлакат шимолида террорчининг уйига ҳарбийлар бостириб кирган вақтда содир бўлган. Шифокорлар ва хавфсизлик соҳасидаги ахборот манбаларининг маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар ичида террористнинг ўзи ва унинг оила аъзолари бор. Энг камида олти киши, жумладан, ҳарбий хизматчилар жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Ливан пойтахти Бейрут шаҳридаги туманларнинг бирида одам кўп тўпланган жойда икки маротаба теракт содир этилган эди. Ливан ОАВ хабарига кўра, энг камида 43 киши ҳалок бўлиб, 239 киши жароҳат олди. Мазкур теракт учун жавобгарликни ИШИД террористик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Top