22:17 / 05.12.2015
5800

«Реал» ўз майдонида «Хетафе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания чемпионатининг 14-тури доирасида “Реал” "Хетафе"ни қабул қилди.

Учрашувда мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Мадридликлар дастлабки бўлимнинг ўзидаёқ “Хетафе” даврозасига тўртта гол уришди. “Реал“ таркибида Бензема дубль қайд этган бўлса, Бэйл ҳамда Роналду ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Меҳмонларнинг ягона голи эса ўйиннинг 70-дақиқасида Руано томонидан урилди.

Шу тариқа, “Реал” ўз очколари сонини 30тага етказди. Биринчи ўринда 33 очко билан ўрин олган "Барселона" бу турни "Валенсия"га қарши ўтказади.

Испания чемпионати, 14-тур

Реал Мадрид – Хетафе 4:1 (4:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 4 Бензема, 2:0 – 16 Бензема, 3:0 – 35 Бэйл, 4:0 – 38 Роналду, 4:1 – 70 Руано.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Пепе (Арбелоа, 87), Данило, Модрич (Ковачич, 62), Кроос, Бэйл, Хамес, Васкес, Роналду, Бензема (Хесе, 78).
Хетафе – Гуаита, Кала, Лаго, Суарес, Руано, Лафита, Ласен, Вамберто (Леон, 62), Сарабия, Родригес (Менса, 80), Васкес (Щепович, 46).
Огоҳлантириш: Данило (37).

Top