19:55 / 06.12.2015
4485

“Водийгазтаъминот” назоратчиси 390 минг сўм пора билан қўлга тушди

“Водийгазтаъминот” унитар корхонаси Марғилон шаҳар филиали мижозлар бўлими назоратчиси Хуршид Исмоилов 390 минг сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, у Қиргули шаҳарчасида фуқаро И. Сиддиқовнинг хонадонига текширувга келиб, унинг табиий газдан 690 минг сўм қарзи борлигини аниқлаган. Назоратчи мижоздан 390 минг тама қилиб, бунинг эвазига қарздорликни йўқотиб беришни ваъда қилган.

Аммо истеъмолчи бу талабнинг ноқонунийлигини билиб, тегишли идораларга мурожаат қилган. Натижада Исмоилов пора олиш устида қўлга олинган.

Top