10:11 / 06.12.2015
3514

Бағдод Туркия элчисига Ироқ шимолига турк ҳарбийлари кириб бориши юзасидан норозилик билдирди

Ироқ ташқи ишлар вазири Туркия элчисини чақириб унга мамлакат шимолига турк ҳарбийларининг кириб бориши юзасидан расмий норозилик билдирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Вазирлик маълумотида келтирилишича, турк ҳарбийлари Ироқ ҳудудига ҳеч қандай розиликсиз кириб келишган.
Расмий Бағдод бу ҳаракатни “душманлик иши” деб баҳолашини маълум қилган.

Top