09:30 / 06.12.2015
6283

Ислом Каримов: Жорий йилда иқтисодиётимизга қарийб 16 миллиард доллар қийматидаги инвестиция киритилди

Жорий йилда иқтисодиётимизга қарийб 16 миллиард доллар қийматидаги инвестиция киритилди ва бу асосий фондлар умумий ҳажмининг салкам 23,3 фоизини ташкил этади, деди мамлакатимиз президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.
Президентимиз ўз сўзида давом этар экан, ўтган 5 йил давомида иқтисодиётимизга жами бўлиб қарийб 67 миллиард доллар инвестиция йўналтирилгани, бунинг 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар эканини таъкидлаб ўтди.
“Бунинг натижасида мамлакатимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгариб бормоқда, ишлаб чиқариш ва саноат жадал суръатлар билан ривожланмоқда, унинг таркиби тубдан янгиланмоқда, юқори технологияларга асосланган замонавий корхоналар ишга туширилиб, ишлаб чиқариш модернизация ва диверсификация қилинмоқда, иқтисодиётимизнинг рақобатдошлиги ошмоқда”, - деди Ислом Каримов.

Top