09:45 / 06.12.2015
5785

Ла Лига, 14-тур: "Барселона" очко йўқотди, "Атлетико" ғалабали сериясини давом эттирди

Испания чемпионатининг 14-тури доирасида кечган "Валенсия" ҳамда "Барселона" клублари ўртасидаги учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Ўйиннинг 59-дақиқасига келиб Луис Суарес ҳисоб рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўзининг кетма-кет 8 ўйинидаги голини нишонлади.

Каталонияликлар шундан сўнг хотиржамликка берилишди ва бу ўз оқибатини кўрсатди. Ўйиннинг охирги декадасида мезбонлар фаолликни оширишди. 86-дақиқада Санти Мина жавоб голини йўллади - 1:1.

Шу тариқа, “Барселона” бу дурангдан кейин ўз таъқибчиларини ортда қолдириб кета олмади.

"Атлетико" эса бу турда "Гранада"га сафар уюштирди ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба қозониб, очколари сонини 32тага етказиб олди. Учинчи ўринда "Реал" 30 очко билан жойлашган.

Испания чемпионати, 14-тур

Валенсия – Барселона 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 59 Суарес, 1:1 – 86 Санти Мина.
Валенсия – Доменек, Рубен Везу, Адерлан Сантос, Абденнур, Гайя, Данило, Парехо, Перес (Баккали, 73), Санти Мина (Тропи, 88), Пако Алькасер, де Пауль (Пьятти, 83).
Барселона – Браво, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Ракитич, Бускетс, Иньеста, Месси, Суарес, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Маскерано (16), Парехо (70), Данило (77), Гайя (87).

Гранада – Атлетико 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 20 Годин, 0:2 – 76 Гризманн.
Гранада – Фернандес, Бабен, Бираги, Фулькье, Ломбан, Перес, Рико (Пити, 77), Рочина, Саксесс, Пеньяранда (Ибаньес, 63), Эль-Араби (Лопес, 80).
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль (Оливер Торрес, 63), Габи, Коке, Феррейра Карраско (Томас, 80), Гризманн, Торрес.
Огоҳлантиришлар: Фулькье (19), Рико (28), Сауль (40).

Top