15:06 / 07.12.2015
17008

Асал Шодиева мобил телефон ишлатишдан воз кечмоқчи

Актриса Асал Шодиева сўнгги пайтларда мобил телефонидан узоқлашмоқда. Бу ҳақда у "Сайёд.сом"га маълум қилган.

У бирор жойга борганида телефонини уйга қолдиришга одатланганини, чунки бирор хабар келганида овози чиқса, дарҳол диққати бузилишини айтиб ўтган.

"Шундай вақтда узоқ вақтга телефонга қараб қоласиз, бу ҳолат эса четдан жуда хунук кўринади. Телефоннинг зарарли тарафлари кўпаймоқда. Менимча, бора-бора мобил телефонларсиз даврлар яна қайтади деб ўйламоқдаман", деган актриса.

Top