09:43 / 07.12.2015
2074

Буюк Британия парламент аъзоларига таҳдид қилган эркак ҳибсга олинди

Лондон полицияси бир эркакни парламент аъзоларига фейсбук орқали таҳдид қилганликда айблади.

Гумонланувчи 23 ёшли Крейг Уоллес, шунингдек Муҳаммад Мужоҳид Ислом номи билан таниш бўлган йигит Лондоннинг шимолидаги манзил бўйича ҳибсга олинди. Айни пайтда у ҳибсда қолмоқда. Таъкидланишича, у 7 декабрда ўз қилмиши учун суд олдида жавоб беради.

Бунгача полицияга Лейбористлар партиясининг икки депутатидан Сурияда авиазарбалар беришга рухсат берилганидан кейин улар ҳаётига таҳдид қилинган хабарлар келгани шикояти келиб тушган.

Top