23:53 / 07.12.2015
8311

Эстония президенти латвиялик амалдор аёл билан никоҳдан ўтди

Эстония президенти Тоомас Хендрик Ильвес Латвия Мудофаа вазирлиги ходимаси Иева Купце билан никоҳдан ўтди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

“Ноябрь ойи ўртасида Тоомас Хендрик Ильвес ва Иева Купце никоҳдан ўтди. Бу уларнинг шахсий қарори бўлди ва Тоомас Хендрик Ильвеснинг Эстония президенти сифатидаги лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ эмас”, деб айтди Ильвес маслаҳатчиси Тоомас Сильдам.

Аввалроқ Ильвес ўзининг рафиқаси Эвелин билан ажрашганди. Эвелин 9 йил давомида мамлакатнинг биринчи хоними бўлиб келган.

Таъкидланишича, бу никоҳ Иева Купценинг биринчи турмуш қуришидир, бироқ унинг Латвиянинг Грециядаги элчиси Иварс Пундурсдан ўғли бор.

Top