15:44 / 07.12.2015
5219

Guardian: ИШИД Ливия орқали ўз таъсир доирасини кенгайтирмоқда

Европа сиёсатчилари ИШИДга қарши кураш муваффақият келтираётгани ҳақида бонг урмоқда, ваҳоланки, гуруҳ ўз фаолиятини ва халқаро мавқеини Ливия ёрдамида кенгайтирмоқда, деб ёзади The Guardian газетаси.

Таъкидланишича, охирги ойларда Ироқ ва Сурияда йирик мағлубиятларга учраган террорчилар, шунга қарамай, Европада ва бошқа қитъаларда бир қатор йирик терактларни амалга ошира олди. Бу ИШИД ҳудудларининг бомбардимон қилиниши самарадорлигини шубҳа остига қўймоқда.

Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, ИШИД Ливиядан қўшимча фронт сифатида фойдаланмоқда. БМТ ҳисоботида таъкидланишича, Ливиянинг 3.5 минг фуқароси гуруҳга аъзо бўлиш учун мамлакатни тарк этган. Улардан 800 нафари мамлакатга қайтиб, бу ерда ИШИДнинг бўлинмасини ташкил қилган. Эндиликда бу бўлинма таркиби ўсиб бормоқда ва бугун 2 минг кишини ташкил қилмоқда.

Колумнистнинг фикрича, айни пайтда, унга қарши очилган урушга қарамай, гуруҳ илгаригидан кўра эркинроқ фаолият юритмоқда ва ҳатто тез суръатлар билан кенгаймоқда. Ироқ ва Сурияда мағлубиятга учраган тақдирда гуруҳ Ливияни макон қуришини тахмин қилинмоқда.

Top