08:03 / 07.12.2015
2692

Ироқ мудофаа вазири Туркия қўшинлар олиб киришга рухсат олмаганини маълум қилди

Ироқ мудофаа вазири Холид ал-Ўбойдий турк ҳарбийлари Ироқ шимолида операция ўтказишга рухсат олмаганликлари ва шу туфайли Ироқ ҳудудини тарк этишлари кераклигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Ал-Ўбойдий бу ҳақда туркиялик ҳамкасбига маълум қилди. 

Ал-Ўбойдийнинг айтишича, Туркия қўшинларни олиб киришини Ироқнинг Мосул шаҳри яқинидаги лагерда ироқлик ҳарбийлар билан машғулот ўтказаётган турк ҳарбий маслаҳатчиларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан тушунтирди. Бироқ Ал-Ўбойдийнинг таъкидлашича, олиб кирилган турк ҳарбийларининг сони бу мақсадлар учун жуда кўплик қилади. 

Аввалроқ Ироқ президенти Фуад Маъсум турк ҳукуматини давлатлар орасида муносабатларнинг ёмонлашишига йўл қўймаслик мақсадида Ироқдан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишга чақирган эди.

Top