20:15 / 07.12.2015
9056

Кечки дайжест: Обаманинг мурожаати, Тожикистондаги зилзила, Яқин Шарқдаги вазият ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

Бугун, 6 декабрь куни Туркия Ироқнинг норозилиги ва таҳдидлари остида қўшин жўнатишни тўхтатиши ҳақидаги хабарлар билан бошланди.

Бу вақтда Барак Обама Оқ уйда террорчилик муаммоси хусусида миллатга мурожаат билан чиқиш қилди.

Кун ярмида Тожикистон ҳудудида кучли зилзила рўй берди ва бу зилзила атрофдаги бир қатор мамлакатларда, хусусан Ўзбекистонда сезилди.

Бугун шунингдек, Венесуэлада ва Арманистонда сайловлар натижалари маълум бўлди.

Ғарб мамлакатлари Яқин Шарқ ҳудудида ИШИДга қарши фаолликни кучайтирмоқда. ИШИД эса Ливияда ва Афғонистонда таъсир доирасини кенгайтирмоқда.

Туркия-Ироқ

Туркия 5 декабрь куни Ироқнинг Мосул шаҳри яқинига ўз ҳарбийларини олиб кирди

Бағдод Туркия элчисига Ироқ шимолига турк ҳарбийлари кириб бориши юзасидан норозилик билдирди

Ироқ президенти Туркияни мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирди

Ироқ Туркияга қўшинларини олиб чиқиб кетиш учун 48 соат вақт берди

Туркия Бағдоднинг норозиликларидан кейин Мосулга ҳарбийларини жўнатишни тўхтатди

Туркия Ироқнинг норозилигида учинчи томоннинг таъсирини кўрди

Ироқ мамлакатдаги турк аскарларининг сонини 900 нафар эканлигини маълум қилди

Туркия Бағдод норозилик билдиргач ҳам қўшинларини Ироқ ҳудудидан олиб чиқмади

Обаманинг чиқиши

Обама Оқ уйда федерал чиқиш қилиб, ўз мурожаатида АҚШнинг террорчилик билан курашидаги ҳаракатлари ҳақида гапирди

Обама АҚШнинг террорчиликка қарши курашидаги 4 қадамини санади

Обама Сан-Бернардинодаги отишмани теракт деб атади

Обама: ИШИД ислом билан боғлиқ эмас

Обама: АҚШ ИШИДни йўқ қилади

АҚШ Сан-Бернардинодаги теракт муносабати билан виза режимини қайта кўриб чиқади

Обама АҚШ конгресидан мамлакатда автомат қуроллар сотувини чеклашни сўради

Обама террорчилар технологияларидан фойдаланишига йўл қўймасликка чақирди

CNN Обамани Венесуэла президенти сифатида таништирди

 

Тожикистонда зилзила

Бугун, 7 декабрь куни, Тожикистонда 7,2 балл ер силкиниши кузатилди

Ўзбекистонда навбатдаги ер силкиниши кузатилди

Тожикистонда 7 балли зилзила содир бўлди

Нью-Делида Тожикистондаги зилзила таъсири сезилди

7.2 балли зилзила Сарез кўли яқинида содир бўлган

 

Яқин Шарқ

 

 

АҚШ разведкаси ИШИД жангарилари сонининг ошаётганидан огоҳлантирди

АҚШ ҲҲКда Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши курашда ўқ-дорилар етишмаётгани айтилди

Россия авиацияси Сурияда ИШИДга қарши курашда янги объектлардан фойдаланишни бошлади

Штайнмайер Бағдодга кутилмаганда ташриф буюрди

Халқаро коалиция янглишиш оқибатида суриялик аскарларга ҳужум қилди

Туркия ТИВ: ИШИДнинг енгиш учун қуруқликдаги ҳарбий амалиётларни бошлаш керак

Guardian: ИШИД Ливия орқали ўз таъсир доирасини кенгайтирмоқда

Лондон мэри: Путиннинг мухлиси эмасман, лекин Яқин Шарқда у билан ҳамкорликда ҳаракат қилишимиз керак

Песков: ИШИДга қарши кенг коалиция яратишда шартнома тузиш шарт эмас

Сурия ўз армияси халқаро коалиция самолётлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида БМТ ХКни хабардор қилди

 

Шунингдек, қуйидаги хабарларни ўтказиб юбормаслик тавсия қилинади:

Венесуэладаги парламент сайловларида мухолифат ғалабани тантана қилди

Арманистон фуқароларининг 64 фоизи конституциявий ислоҳотларга рози

АҚШ Париж терактидан сўнг ЕИ билан разведка маълумотлари алмашинувини сезиларли оширди

Буюк Британия парламент аъзоларига таҳдид қилган эркак ҳибсга олинди

ОТБ Тожикистонга 60 млн доллар ажратади

АҚШ вице-президенти Жо Байден Киевга ташриф буюрди

Каддафининг иккинчи ўғли устидан суд иши қайтадан бошланди

NYT: республикачилар Обаманинг нутқидан норози

ОАВ: Россия билан муносабатларнинг таранглашуви Туркияга 9 млрд долларга тушиши мумкин

ГФР Мудофаа вазири: Ғарб Афғонистондан чиқиши ҳақида жуда эрта эълон қилди

АҚШ Сурияга 5.2 млрд доллар сарфлади

CNN сиёсий шарҳловчиси Трампни Гитлерга тенглаштирди

НАТО ИШИД билан курашиш учун Сурияга ҳарбийлар жўнатади

Time журнали ўқувчилари “Йил одами”ни танлашди

Top