19:10 / 07.12.2015
26166

Ўзбекистонда 2016 йилда ойлик иш ҳақи миқдори инфляция суръатларидан ортиқ даражада оширилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 3 декабрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлиси биринчи кунида сенаторлар 2016 йилги Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлади.

ЎзА хабарига кўра, 2016 йилга мўлжалланган Давлат бюджетида ойлик иш ҳақи, стипендиялар, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар миқдорларини инфляция суръатларидан ортиқ миқдорларда ошириш, муҳтож оилаларнинг манзилли ижтимоий қўллаб-қувватланишини кучайтириш назарда тутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда инфляция суръати 2015 йилда расман 5,5-6,5 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинган эди. Мамлакатда ойлик иш ҳақи, стипендиялар, ижтимоий нафақалар ва пенсиялар миқдори охирги марта Ўзбекистон Президентининг 2015 йил 26 августдаги фармонига мувофиқ ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилган.

Top