23:36 / 07.12.2015
2827

Россия ва Эрон йил охиригача Эрондан бойитилган уранни табиий уран эвазига олиб чиқиб кетади

Россия ва Эрон йил охиригача Эрондан бойитилган уранни табиий уран эвазига олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда 7 декабрда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Владимир Воронков Венада ТАСС ахборот агентлиги саволига шундай жавоб берди.

“Йил охиригача, аниқ”, деб айтди Воронков ва бу муддатда Эрондан материаллар олиб чиқиб кетилиши ҳам, етказиб берилиши ҳам якунланишини таъкидлаб ўтди.

Воронковнинг айтишича, Россия Эронга табиий уран ва уран концентрати етказиб беради. Воронковнинг қўшимча қилишича, битимни амалга ошириш деталлари техник даражада ишлаб чиқилмоқда.

Венада қабул қилинган ядровий дастур бўйича келишувга кўра, Эрон 3,67 фоизгача бойитилган уран захирасини 10 минг тоннадан 300 кг гача камайтириши керак. Эрон ортиқча бойитилган уранни Россияга бойитилмаган уран ўрнига етказиб беради.

Воронков Россия “олтилик” ва Эрон ўртасидаги келишувнинг амалга оширилиш босқичи 2016 йил январда бошланишига умид қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Top