21:55 / 07.12.2015
5299

Тошкент шаҳрида қурилиш ишларида қаллобликка йўл қўйган жиноий гуруҳ фош этилди

Тошкент шаҳрида қурилиш ишларида қаллобликка йўл қўйган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, 1981 йили Тошкентда туғилган Владимир Будников пойтахтидаги МЧЖлардан бирига директор этиб тайинлангач, бошқа бир фирма директори А. Ибратбеков билан пудрат шартномасини тузган. Аммо улар бу шартнома орқали маблағ яшириб, пул ишлашга қарор қилишган. Ҳужжат ишларини тўғирлаш учун улар шерикликка компания бош муҳандиси С. Машарипов ва бош ҳисобчи Б. Будниковларни жалб қилишган.

Қурилиш ишлари якунланган, лекин буюртмачи ишларнинг сифатсиз амалга оширилганини аниқлаб, тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Натижада сметада кўрсатилган харажатларнинг аксарият қисми маҳсулотларнинг нархи ва хизмат тўловларига мос келмаслиги аниқланди. Бундан ташқари, яширин фаолият йўли билан 11.7 млн сўмлик солиқ ва мажбурий тўловлар яширилгани маълум бўлди.
Юқорида номи тилга олинган қонунбузарлар суд томонидан тегишли жазога тортилди.

Top