Жанубий Корея ҳарбийлари Сариқ денгизда Корея Республикасининг ҳудудий чегараларига кирган номаълум кемага қарата огоҳлантирувчи ўт очди, дея хабар бермоқда Рёнҳап агентлиги.
“Флот огоҳлантиргандан сўнг огоҳлантирувчи ўт очди”, - дея агентлик мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларидан иқтибос келтирди.
Ҳодиса Пэннендо ороли яқинида бўлиб ўтди. Огоҳлантирувчи ўт Жанубий Корея флотининг патруль кемаси томонидан очилди.
Мудофаа вазирлиги ҳодиса тафсилотлари, кеманинг айнан қайси давлатга эга экани ҳақида ҳозирча маълум қилгани йўқ. Тахминларга кўра, у Шимолий Корея ёки Хитой балиқчи кемаси бўлиши мумкин.