20:21 / 08.12.2015
3009

Миср хорижликларга ўз аэропортларини назорат қилишга йўл бермайди

Миср ҳукумати ўз аэропортларида хавфсизликни назорат қилишга хорижлик мутахассисларни қўймоқчи эмас, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Мисрда аэропортларидаги хавфсизлик учун мисрлик мутахассислар жавоб беради. Бизда фуқаролик авиацияси соҳасида қоидаларни тартибга солувчи махсус тузилмалар, хавфсизлик бўйича экспертлар бор. Улар сизнинг экспертларингиз билан иккала томонни қониқтирадиган вариант борасида гаплашмоқдалар. Охир-оқибат биз сизни ҳам, бизни ҳам қониқтирадиган қарорга келамиз”, деб айтди Мисрнинг Россиядаги элчиси Муҳаммад ал-Бадрий.

Дипломат Миср ҳукумати бошқа давлатлар экспертлари билан Миср аэропортларидаги вазиятни яхшилаш билан шуғулланувчи комиссияни тузишга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, ал-Бадрий Миср Россиянинг А321 самолёти фалокати сабаблари борасида “барвақт хулосалар чиқармасликни” афзал кўришини айтди.

Top