16:10 / 08.12.2015
10291

ОАВ: Россиянинг қанотли ракеталарга эга субмаринаси Сурия қирғоқларига яқинлашмоқда

Россиянинг “Ростов-на-Дону” сув ости кемаси Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида бўлиб, у Сурия қирғоқларига яқинлашмоқда. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Субмарина арсеналида “Калибр-ПЛ” қанотли ракеталари бўлиб, уларнинг муқобиллари Каспий флотилияси кемалари томонидан ИШИД террорчи гуруҳи нишонлари томон йўлланган эди”, - хабар берди манба.
Субмарина ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Top