01:09 / 08.12.2015
3651

Памела Андерсон Кремлда китларнинг ноқонуний трафигини муҳокама қилди

Ҳайвонларнинг фаол ҳимоячиси, Голливуд актрисаси Памела Андерсон журналистларга 7 декабрда Кремлдаги учрашувда Исландияда тутилган китларнинг Россия сув ҳудудлари орқали ноқонуний ташилиши муаммосини муҳокама қилганини айтди.

“Бугун мен Кремлда Сергей Иванов билан учрашганимда биринчи навбатда йўқолиб кетаётган ҳайвонлар трафигини тўхтатиш имконияти, аниқроқ Исландияда китларни ушлаш бизнеси билан боғлиқ муаммо хусусида гаплашдик”, деб айтди актриса.

Актрисанинг айтишича, ушланган китлар Россия сувлари ҳисобланадиган ҳудудлар орқали ташилади, Россия эса бу ҳудудлар халқаро сув ҳудудлари деган муносабат билдирмоқда.

“Биз бу жуда жиддий мавзуни узоқ муҳокама қилдик ва мен бу масалада тараққиёт бўлади деган фикрдаман”, деб айтди Андерсон.

Top