Жаҳон | 01:17 / 08.12.2015
3046
1 дақиқада ўқилади

Пентагон: Сомали террорчиларининг бошлиқларидан бири йўқ қилинди

Америкалик ҳарбийларнинг маълум қилишича, авиазарбалар натижасида Сомалидаги “Аш Шаббоб” террорчилик ҳаракати бошлиқларидан бири йўқ қилинган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Петагонда маълум қилишганидек, террорчиларнинг бошлиғи 2 декабрдаги авиазарбалар натижасида ҳалок бўлган. Ҳарбийлар буни террорчиларга берилган “сезиларли зарба” деб баҳолаган.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти “Аш Шаббоб” террорчилик ҳаракатининг бошлиқлари ҳақидаги маълумотга учун пул мукофоти эълон қилган эди. Олти раҳбар учун 3 млн дан 6 млн долларгача пул мукофоти эълон қилинган.