19:13 / 08.12.2015
6617

Россия Ўзбекистон ва Туркманистон билан газ бўйича ҳукуматлараро келишувларни бекор қилмайди

Россия Ўзбекистон ва Туркманистон билан газ етказиб берилиши бўйича ҳукуматлараро келишувларни бекор қилишни режалаштирмаяпти, деб айтди “Газпром” бошқарув раиси ўринбосари Валерий Голубев “Газ России” анжуманида журналистларга.

Голубев Марказий Осиёдан газ харид қилишнинг жорий ҳамжлари бўйича саволга харидлар жорий газ балансидан келиб чиқиб амалга оширилаётгани айтди ва аниқ рақамларни келтирмади.

Голубевнинг таъкидлашича, Туркманистон “нарх ўзгаришлари борасида келишишни истамаяпти”.

Туркманистондан газ етказиб берилиши бўйича шартнома юқори нархларда тузилган эди, бироқ ўшандан бери газ нархлари пастлаб кетди ва Туркманистондан газ сотиб олиш “Газпром”га норентабел бўлиб қолди.

Бироқ Голубев компания бу давлатлардаги ҳамкорлар билан муносабатларни узишни истамаётганини таъкидлаб ўтди.

Top