13:41 / 08.12.2015
5980

Ходорковский федерал қидирувга берилди

ЮКОСнинг собиқ раҳбари, россиялик сиёсатчи Михаил Ходорковский федерал қидирувга берилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Ходорковскийнинг ўзи тунда терговга чақирилганини маълум қилди. У Нефтеюганск ҳокимининг қотиллигида айбланмоқда.

Федерал тергов қўмитаси Ходорковскийни халқаро қидирувга бериши кейинги қадам бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Ходорковскийнинг матбуот котиби Кюлле Писпанен РИА Новости агентлиги билан суҳбат чоғида қидирув ҳақидаги маълумот ҳозирча расмий эмаслигини тасдиқлади.

Top