16:56 / 09.12.2015
3380

АҚШ Давлат котиби Путин билан учрашиш учун Москвага боришни режалаштирмоқда

АҚШ Давлат котиби Жон Керри келгуси ҳафтада расмий ташриф билан Москвага боришни режалаштираётганини маълум қилди, дея хабар берди Reuters.

Унинг сўзларига кўра, ташриф жараёнида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни мақсад қилган. Учрашув мобайнида эса Керри Украина ва Суриядаги инқирозни сиёсий жиҳатдан ҳал этиш масалаларини муҳокама этади.

“Бир ҳафтадан кейин Москвага йўл олиб, у (Владимир Путин. – “Кун.уз”) ва Лавров билан Украина ва Сурия масалалари бўйича учрашув ўтказмоқчиман”, - деди Керри.

Top