01:03 / 09.12.2015
2576

Бишкекдаги кўп қаватли уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватида яшовчи аҳоли лифт тўловидан озод этилди

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги кўп қаватли турар-жойларнинг биринчи ҳамда иккинчи қаватларида яшовчи аҳоли лифт учун тўланадиган тўловдан озод этилди. Бу ҳақда 8 декабрь куни шаҳар кенгашининг сессиясида қарор чиқарилган.

2015 йилнинг 29 апрелида шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган “Бишкек шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биноларидаги техник хизмат ва лифт хизматини ташкиллаштириш тарифларини тасдиқлаш” борасидаги қарорга ўзгартириш киритилган.

Депутат Союзбек Салиев шундай деди: “Агар инсон хизматлардан фойдаланмас экан, бунинг учун ҳақ тўламаслиги керак. Биринчи ва иккинчи қаватда яшовчи аҳоли лифт хизмати учун олинадиган тўловлардан озод этилади”.

Top