11:30 / 09.12.2015
2230

ОАВ: Ҳиндистон ва Япония атом энергетикаси масаласида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди

Ҳиндистон ва Япония ҳукуматлари атом энергетикаси соҳасида, жумладан, АЭСлар қуриш борасида икки томон ҳамкорлигини ифода этувчи ҳужжатлар имзолашди. Бу борада икки томонлама музокара 12 декабрда Деҳлида ўтказиладиган Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди учрашувида келишиб олинади. Бу ҳақда Mainichi газетаси маълум қилмоқда.

Келишилган шартнома Ҳиндистонда япон технологиялари ёрдамида АЭС қуриш йўлларини очиб беради. Токио бунга катта қизиқиш билдирган. Бундай иншоотларнинг ишлаш жараёни эса атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) томонидан назорат қилиб борилади.

Top