23:39 / 09.12.2015
4454

Россия ва Хитой хорижга капиталнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши рейтингига яна етакчилик қилмоқда

Global Financial Integrity (GFI) тадқиқот компанияси баҳолашича, Россия ва Хитой хорижга ноқонуний капитал олиб чиқиб кетилиши ҳажми бўйича етакчи давлатлар бўлмоқда. Россиядан ўртача йилида 105 млрд доллар, Хитойдан эса 140 млрд доллар олиб чиқиб кетилмоқда.

GFI’нинг янги рейтингига 2004-2013 йиллардаги давлатлар бўйича маълумотлар кирди. Ушбу рейтингда 3-ўринни Мексика эгалламоқда, бу давлатдан ноқонуний равишда 53 млрд доллар олиб чиқилмоқда. Етакчи 5 та давлат қаторига Ҳиндистон ва Малайзия ҳам киритилди, бу давлатлардан мос равишда йилига 51 млрд ва 41 млрд доллар олиб чиқиб кетилади.

Ҳаммаси бўлиб 2004-2013 йиллардаги давр ичида Россиядан 1,049 трлн, Хитойдан 1,392 трлн, Мексикадан эса 528 млрд доллар олиб чиқиб кетилган.

GFI маълумотларига кўра, ривожланаётган давлатлар капиталнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши ҳисобига ҳар йили 1 трлн долларга яқин маблағ йўқотмоқда. Кўрилаётган 10 йил ичида ривожланаётган давлатлардан умумий ҳисобда 7,8 трлн доллар олиб чиқиб кетилган. Шу билан бирга олиб чиқиб кетилаётган маблағлар ҳажми ҳар йили 6,5 фоизга, яъни бу давлатларнинг ялпи ички маҳсулотидан 2 баробар тезроқ кўпайиб бормоқда.

Ҳисоботнинг аввалги версиясида ҳам Россия ва Хитой энг етакчи ўринларни эгаллаган.

Top