10:11 / 09.12.2015
25824

Тошкентда қимматбаҳо автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

8 декабрь куни Тошкент шаҳри марказида қимматбаҳо Porshe Panamera автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи фойдаланувчилари маълум қилишди.

Эълон қилинган фотосурат ва видео лавҳалардан кўриш мумкинки, оқ рангдаги автомобиль Тошкент Молия институти бош биноси олдида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Айрим тахминий маълумотларга кўра, аварияга йўп қопламасининг сирпанчиқлиги сабаб бўлган.

“Водители Ташкента” аъзолари жойлаштирилган видео лавҳага изоҳ берар экан, автомобиль Porshe Panamera`нинг эски модели бўлиб, унинг нархи ўртача 80-100 минг АҚШ доллари эканини айтиб ўтишган.

 

10 минут назад на А.Тимура ( ц-5 ) порше панамера

Posted by Davron Akhmedkhodjaev on Seshanba, 8 Dekabr 2015
Top