16:49 / 09.12.2015
13677

Ходорковский Россиянинг келажагини қандай кўраётганини маълум қилди

Россиялик мухолиф сиёсатчи Михаил Ходорковский унга қўйилган янги айбловлар юзасидан матбуот анжумани берди. Унда у Россиянинг келажаги қандай бўлиши ҳақида фикр билдирди.
“Ҳаққоний сайловлар институти ҳамда ҳокимиятни қонуний алмаштиришнинг бошқа механизмлари йўқлиги шароитида ягона йўл қолади – инқилоб.

Россияда инқилобдан қочиб бўлмайди. Гап бу инқилобни имкон қадар тинч руҳда ўтказишдадир”, - деди Ходорковский.
У жамиятга муқобил қарашни тақдим этиш йўлида ишлаётганини маълум қилди.
“Мен Россияни мустақил судья ва парламентга эга ҳуқуқий давлат сифатида кўрмоқдаман, - таъкидлади сиёсатчи.

– Россияга кучли ва мустақил ҳукумат зарур. Россияга ҳеч қандай товламачиликсиз мансабни икки муддатдан сўнг топширадиган президенти ҳам керак”.
Бунинг учун эса, унинг фикрича, ҳокимият ўзгариши ва изоляция тўхташи лозим: “Россия жамоатчилиги тан олиши лозим: мамлакатда аксилконституциявий тўнтариш содир бўлди”.

“Инқилоб – яхши сўз. У тинч ўтиши мумкин ва ўтиши керак ҳам. Инқилобни тинч ўтказиш бизнинг умумий вазифамиздир”, - хулоса қилди Ходорковский.
Унинг чиқиши YouTube’да “Открытая Россия” канали томонидан олиб борилмоқда.

Top