11:36 / 10.12.2015
7079

Абдулла Ориповга "Италия юлдузи" ордени тантанали равишда топширилди

9 декабрь куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповга Италиянинг мамлакатимиздаги элчихонасида "Италия юлдузи" ордени тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда шоирнинг шогирди Алишер Назар “Фейсбук” ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди.

“Севимли шоиримизни ушбу юксак мукофот билан барча мухлислари номидан муборакбод этамиз!”, - дея табрик қолдирди Алишер Назар.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ноябрь ойида Абдулла Орипов Италия республикасининг "Италия юлдузи" давлат ордени билан мукофотлангани тўғрисида хабар тарқатилган эди. Орден Италия президенти Сержо Маттарелланинг таклифи билан тақдим этилди.

Маълумот учун, ушбу орден Италия ҳамда хориж фуқароларига Италия ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожлантирган шахсларга топширилади.

Top