07:43 / 10.12.2015
3507

ЕЧЛ, G гуруҳи: «Челси» «Порту»ни мағлуб этиб, плей-оффга йўлланма олди

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 6-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Порту” клублари ўртасидаги учрашув 2:0 ҳисобида лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, ўйиннинг 12-дақиқасидаёқ Марканонинг автоголи мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 52-дақиқада Виллиан ўз голи билан ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди. Учрашув охирига қадар мазкур ҳисоб ўзгармай қолди.

Шу тариқа, “Челси” Лондонда «Порту»ни мағлуб этиб, 13 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин учун имкониятга эга бўлган Киевнинг "Динамо" жамоаси эса бу имкониятдан фойдаланиб, Исроилнинг "Маккаби" жамоасини кичик ҳисобда енгган ҳолда плей-оффга йўлланма олди.

Шу тариқа, тур арафасида гуруҳ пешқадами бўлиб турган "Порту" энди Европа Лигасида ўйнайдиган бўлди.

Европа Чемпионлар лигаси, 6-тур

Челси Англия – Порту Португалия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 12, автогол Маркано, 2:0 – 52 Виллиан.
Челси – Куртуа, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Терри, Рамирес, Матич, Оскар (Педро, 81), Виллиан, Азар (Реми, 90), Диего Коста (Оби Микел, 86).
Порту – Касильяс, Маркано, Мартинс Инди, Перейра (Рубен Невеш, 57), Майкон, Имбула (Абубакар, 56), Данилу Перейра, Браими, Эррера (Тельо, 71), Корона, Лайюн.
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (20), Матич (31), Перейра (34), Данилу Перейра (41), Мартинс Инди (43), Иванович (74).

Динамо Киев Украина – Маккаби Тель-Авив Исроил 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 16 Гармаш.
Динамо Киев – Шовковский, Драгович, Данило Силва, Хачериди, Антунеш, Рыбалка, Сидорчук, Ярмоленко (Гусев, 18), Гармаш (Велозу, 64), Мораес (Теодорчик, 89), Гонсалес.
Маккаби Тел-Авив – Райкович, Даса, Гарсия, Бен Харуш, Тиби, Рикан, Игьебор (Перец, 72), Захави, Миха (Вермут, 72), Бен Хаим (Ицхаки, 83), Альберман.
Огоҳлантиришлар: Антунеш (31), Данило Силва (40), Игьебор (42), Рыбалка (45), Тиби (81), Ицхаки (87).

Top