08:28 / 10.12.2015
4010

Эрдўған: Туркиянинг Ироқдаги қўшинлари 2014 йилдан бери Ироқ бош вазири илтимоси билан жойлаштирилган

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған туркиялик ҳарбийлар Ироқдаги ҳарбий базада 2014 йилдан мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий илтимоси билан жойлаштирилган, деб маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

“Туркия армияси қисмлари Бошиқдаги лагерда ал-Ободийнинг илтимоси билан 2014 йилдан жойлашган”, деб айтди Эрдўған.

Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу турк ҳарбийлари Ироққа ИШИД жангарилари томонидан хавф ошгани ҳақидаги маълумотлар олингандан кейин юборилганини айтганди. Таъкидланишича, турк ҳарбийлари Ироққа мамлакат шимолидаги машғулот лагерини ҳимоя қилиш учун юборилган.

Top