17:13 / 10.12.2015
20301

Independent: курд аёллари сабабли ИШИД жангарилари Жаннатга тушмайди

Курд миллий отрядларидаги аёллар ИШИД жангарилари учун катта таҳдид туғдирмоқда, дея ёзди The Independent нашри.
“Улар ислом номи остида жанг олиб бораяпмиз, деб ўйлашади. Улар ИШИДдан кимдир қизлар қўлига тушиб қолса, Жаннатга тушмаслигига ишонишади.

Улар қизлардан қўрқишади”, - деди аёллар отрядларидан бирининг командири.Газетанинг хабар беришича, ёш аёллардан иборат бундай отрядлар уч йил муқаддам ташкил топган бўлиб, Кобани шаҳри учун кечган жангларда катта аҳамият касб этди.

20 ёшли аёл-аскар Эфелиннинг айтишича, агарда ИШИД жангарилари Кобанига қайтишга қарор қилса, уларнинг ҳеч бири тирик қолмайди.Қайд этилишича, бундай отрядлар фаолияти исломни ниқоб қилиб олган террористларга аёлларнинг жамиятда қанчалар муҳим роль ўйнашини кўрсатиб қўйди.

Top