22:12 / 10.12.2015
4413

"МЮ" раҳбарияти ван Гаалнинг ишда қолиши шартини айтди

Голландиялик мутахассис Луи ван Гаал Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси бошқарувидан ҳайдалиши мумкин, агар жамоа мавсум якунида АПЛнинг кучли учлигидан ўрин ола билмаса.

Daily Express нашрининг ёзишича, жамоа раҳбарияти мураббийнинг жамоа билан ЕЧЛда кўрсатган натижасидан, яъни турнирни гуруҳ босқичидаёқ тарк этишидан жуда норози бўлишган.

Ушбу мураббий билан амалдаги шартнома 2017 йилгача тузилган, аммо бу келишув шу мавсум охиридаёқ бузилиши мумкин. Чунки, жамоа айни вақтда турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турган бўлсада, жамоа кўрсатаётган ўйин мухлисларга ҳам, раҳбариятга ҳам маъқул келмаяпти. Жамоа АПЛнинг охирги 6та ўйинида атиги 3та гол урди. Бу ўйинларнинг 4тасида 0:0 ҳисоблари қайд этилган.

Top