09:49 / 10.12.2015
3547

ОАВ: Ар Риёд Ироқ Курдистонига 8 млрд доллар миқдорида молиявий кўмак берди

Саудия Арабистони Ироқ Курдистонига 8 млрд доллар миқдорида молиявий кўмак берди. Бу ҳақда Эроннинг Fars агентлиги маълум қилган.

"Ироқ Курдистони президенти Масуд Барзани Ар Риёдга ташрифи вақтида Саудия Арабистони ҳукуматидан 8 млрд доллар миқдорида молиявий кўмак олди. Ушбу маълумотни Ироқ парламентининг “Ўзгаришлар учун ҳаракат” курд партияси депутати Сарвах Абдуволид эълон қилган”, - дейилади агентлик хабарида.

Шу билан бирга депутатнинг хавотирли фикрига кўра, ёрдам тариқасида ажратилган ушбу пуллар “Ироқ Курдистони раҳбарининг оила аъзолари ва Курдистондаги юқори лавозимли амалдорлар ўртасида тақсимланади”.

Top