10:09 / 10.12.2015
4348

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бир қатор рейсларда махсус тарифлар жорий қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Куала-Лумпур, Шаржа, Дубай, Сингапур ва Бангкок шаҳарларига амалга оширилиадиган парвозларда янги реклама тарифлари жорий этди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси матбуот хизмати хабарига кўра, бундай тарифлар бўйича чипталар 2016 йилнинг 10 январидан 29 февралигача сотилади.

Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент – 735 евро;

Тошкент – Бангкок – Ташкент – 770 евро;

Тошкент – Сингапур – Тошкент – 813 евро;

Тошкент – Шаржа – Тошкент – 741 евро;

Тошкент – Дубай – Тошкент – 786 евро.

Нархлар барча тўловларни ўз ичига олади. Чипталар учун тўловлар Ўзбекистон республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади.

Top