18:14 / 10.12.2015
5581

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги Битимнинг Баённомаси кучга кирди

2015 йилнинг 4 декабрь куни 2012 йил 7 сентябрда Остона шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги 2006 йил 4 сентябрда имзоланган Битим Баённомасига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Ҳужжат ўтказиш пунктларининг амалдаги рўйхатига аниқлик киритиш, жумладан қўшимча темир йўли ўтказиш пунктини қўшиш ва тўртта автомобиль ўтиш пунктларини қулайлаштиришни кўзда тутади.

Мазкур халқаро келишув икки давлат транспорт алоқаларини такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш ҳамда транзит салоҳиятини яхшилаш имконини яратади.

Ушбу Баённоманинг тўлиқ матни www.lex.uz веб-саҳифасида жойлаштирилган.

Top