19:12 / 10.12.2015
5407

Пентагон ИШИД билан курашиш учун хорижда янги ҳарбий базалар яратмоқчи

АҚШ Мудофаа вазирлиги Африка, Жануби-Ғарбий Осиё ва Яқин Шарқда янги ҳарбий базаларни яратиш бўйича режани Оқ уйга кўриб чиқиш учун киритди. The New York Times газетасининг маълум қилишича, бу базалар АҚШга ИШИДга қарши курашда ёрдам беради.

Нашр маълумотларига кўра, “базалар разведка маълумотларини йиғиш ва АҚШ ва Европа давлатларига бевосита хавф солувчи ИШИД билан боғлиқ гуруҳларга авиазарбалар бериш учун ишлатилиши мумкин”.

Пентагоннинг янги режасига кўра, янги тузилма 4 та база яратилишини, жумладан Жибути ва Афғонистондаги мавжуд базаларнинг кенгайтирилишини кўзда тутади. Яна иккита кичикроқ базалар Нигер ва Камерун каби давлатларда яратилиши мумкин. Бу давлатларда АҚШ айни пайтда учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида кузатув миссиясини амал оширмоқда.

Тахмин қилинишича, базаларда 500 дан 5 минггача америкалик ҳарбийлар жойлаштирилади. Лойиҳанинг амалга оширилиши “бир неча миллион долларга айланади”. Янги ҳарбий базаларни яратиш учун базалар жойлаштирилиши режалаштирилаётган давлатлардан рухсат олиш талаб этилади.

Top