18:59 / 10.12.2015
3109

Самарқанд ва Жиззахда «Ucell — Қувонч макони» болалар майдончалари очилди

Жорий йилнинг 9—10 декабрь кунлари Самарқанд ва Жиззахда болалар майдончаларининг тантанали очилиш маросимлари бўлиб ўтди. Улар Ucell компаниясининг ижтимоий ташаббуси доирасида қурилган болалар майдончаларининг ҳисоб бўйича олтинчи ва еттинчиси бўлди.

5 ёшли Камрон Каримов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: «Менга майдонча жуда ёқди, арғимчоқлар ҳам. Ucell’га совға учун раҳмат. Мен спорт билан шуғулланишни ёқтираман. Шунинг учун каратэга қатнашаман. Энди машғулотлардан олдин мушакларимни қизидириб олиш имкониятим бор».

Самарқанд ва Жиззахдаги воқеалар узоқ кутилган эди, десак муболаға бўлмайди. Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, болалар билан қаерда сайр қилиш бўйича доим муаммолар бўлган. Масалан, болалар аравачаси билан узоққа бориб бўлмайди, шунинг учун яқин-атрофдаги тор кўчаларни айланиб юришга тўғри келарди. Энди фуқароларда бундай ташвишлар йўқ, «Ucell — Қувонч макони» ҳар куни республика бўйлаб барча болалар кўзларини қувонтириб боради.

Ucell компанияси корпоратив коммуникациялар бўйича эксперти Умида Зиямова изоҳ берди: «Бугунги байрам болаларга ёқди ва уларга ҳар куни яхши кайфият ва куч-қувват бағишлайди. Ахир 2016 йил бежизга Соғлом она ва бола йили деб аталгани йўқ. Ўзбекистонда ёшларни муносиб тарбиялаш, уларнинг бахти ва келажаги учун маблағ ҳам, куч-ҳаракат ҳам, асосийси, меҳр ва ғамхўрлик ҳам аялмайди. Спорт ва жисмоний тарбия ёшларнинг доимий ҳамроҳига айланиши учун бор имкониятлар ишга солинмоқда. Ucell компанияси ўзининг ижтимоий кўмак дастурини давом эттиради. Замонавий ва арзон алоқа хизматларини тақдим этиш билан бирга, Ucell жамоатчилик тараққиётига ҳам ўз ҳиссасини қўшади».

Узоқ кутилган очилиш маросимига ёш ижодкорлар, болалар ва уларнинг оналари, ташкилотчилар, маҳалла фаоллари, маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари йиғилди.

Аҳоли ўртасидаги сўров: Майдончага талаб борми?

Холида Расулова, Самарқанд: «Биз шу атрофда турамиз, шунинг учун бу майдонча пайдо бўлганидан хурсандмиз. Авваллари болалар билан қаерда йиғилишни билмасдик, энди Ucell компанияси ташаббуси туфайли ўйнаш учун ажойиб ва, асосийси, ҳимояланган жой бор».

Анастасия Соколова, Жиззах: «Мен шу ерда ўсганман, ҳозир бошқа жойда тураман, бироқ ота-онамникига тез-тез келиб тураман. Энди онамни янада кўпроқ зиёрат қилиб туриш учун яна бир сабаб пайдо бўлди».

Манзура Отабекова, Самарқанд: «Болалигимда ўзим ҳам бу ерда мана шундай майдонча қурилишини истаганман. Ҳозир фарзандларимизнинг орзулари рўёбга чиқди, деса ҳам бўлади.Ишончим комилки, бу ерда кўп сайр қиламиз».

«Ucell — Қувонч макони» компания томонидан ишлаб чиқилган йиллик ижтимоий-иқтисодий кўмак дастурига кирувчи ижтимоий ташаббусдир. Лойиҳа бутун Ўзбекистон бўйлаб 12 та болалар майдончасини қуришни кўзда тутади. Ucell компанияси лойиҳани амалга оширишда кўмак бергани учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари вакилларига, шунингдек, ушбу лойиҳани маъқуллаган барча фуқароларга миннатдорлик билдиради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top