Туркманистон хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш бўйича ноқонуний битимлар бўйича жазони қаттиққўллаштирди.
Маълумотларга кўра, Туркманистон ҳукумати валюта билан ноқонуний савдо учун жарима миқдорини 5 баробарга кўпайтирди. Шунингдек, бундай операциялар учун янги жазо сифатида ноқонуний айирбошланаётган валютани мусодара қилишни киритиш режалаштирилмоқда.