13:58 / 10.12.2015
2614

Washington Examiner: Оқ Уй мамлакатда ирқий ихтилофларнинг келиб чиқишида республикачиларни айбламоқда

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти республикачиларнинг “баҳсли ва ҳақоратли риторикаси” мамлакат ичида ирқий ихтилофларни келтириб чиқармоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Washington Examiner нашри ёзмоқда.

Президент вакили Жош Эрнестнинг эътирофича, республикачи сиёсатчилар халқнинг қўрқувидан фойдаланишга интилади ва мамлакатга амалда фойда келтирмайди.
“Албатта, бу олдиндан ўйланган сиёсий стратегия, улар ўз кампанияларини юритиш учун мамлакатни бўлиш юборишни мақсад қилмоқда. Бу жуда жирканч ишдир, ва президент бошқалар билан биргаликда бунга қаршидир”, - деди у брифинг чоғида.

Бунда у Дональд Трампнинг охирги чиқишларини назарда тутгани тахмин қилинмоқда. Тўғри, Эрнест миллиардернинг номини тилга олмади.
9 декабрь куни амалга оширган чиқишида Обама америкаликларнинг эркинлиги бошқа халқларнинг эркинлиги билан боғлиқлигини, уларнинг ташқи кўриниши, қаердан келгани, исми-шарифи қанақа эканлиги, диний эътиқоди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Top