15:14 / 11.12.2015
6251

АҚШда собиқ полициячи 13 нафар қора танли аёлни зўрлаганликда айбланмоқда

АҚШнинг Оклахома штатидаги Оклахома-Сити шаҳри ҳакамлик суди собиқ полициячи Дэниел Хольцклоуни хизмат йилларида 13 нафар қора танли аёлни зўрлаганликда айбдор деб топди. Бу ҳақдаги қарор ўтган пайшнба куни чиқарилди.

Мазкур иш ОАВнинг диққатини ўзига тортди, негаки у яна қора танли аҳолининг оқ танли шахслар томонидан тазйиққа олиниши мавзусини кўтарди. Оқ танли фуқаролар ҳамда Осиёдан келиб чиққан америкаликлардан иборат ҳакамлар душанбадан бошлаб масалани муҳокама қилиб келишди. 29 ёшли эркак қўйилган 39 айбловдан 18таси бўйича айбдор деб топилди. Собиқ полициячи умрбодга қамалиши мумкин.Якуний ҳукм январь ойида эълон қилинади.

Тергов маълумотларига қараганда,  Хольцклоу камбағал туманларда истиқомат қиладиган, қонун олдида муаммолари биор қора танли аёлларни ўлжа қилиб олган. У аёлларни қўрқитиб, яқинликка мажбур қилган.

Top