10:34 / 11.12.2015
3994

АҚШдаги мусулмонлар исломофобиянинг янги тўлқинидан хавотирда

Америкалик мусулмонлар исломофобиянинг янги тўлқинидан хавотирда эканини айтишмоқда. Сўнги вақтларда дунёда рўй бераётган воқеалар сабаб ислом олами турли қарама-қаршиликларга тўқнаш келмоқда, деб хабар бермоқда Muxlis.uz портали.
«Кеча, содир бўлган отишмани телевизор орқали кўрсатишганида, мен тренажёр залида эдим. Ўша ондаёқ хаёлимга бир фикр келди—Эй Аллоҳим, ишқилиб, улар Яқин Шарқликлар бўлмасин-да”,—дейди 32 ёшли мусулмон Детройтлик Адам Ҳошим Калифорнияда содир бўлган 14 нафар одам ҳалок бўлган отишма ҳақида гапириб.
«Барча маданият ва динларда ҳам чиркин фикрлиларни учратиш мумкин. Бизда ҳам ана шундай ҳолат. Улар дин ниқоби остида мусулмонларни ёмонотлиққа чиқармоқда»,– дейди таассуф билан 25 ёшли Довуд Довуд.
Албатта, ҳеч шубҳасиз, ислом ўз моҳияти билан тинчлик ва эзгулик дини. Унинг номидан бузғунчилик ва ғаразли ишларини амалга ошираётганлар, албатта ўз жазосини олади, дейди мусулмонлар.

Top