Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11 декабрь куни Ашхобод шаҳрига келди. Бу ҳақда УзА мухбири хабар қилган.
Ислом Каримов ташриф доирасида БМТ Бош ассамблеяси томонидан Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақоми тан олинганининг 20 йиллигига бағишланган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” халқаро конференциясида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Туркманистон президенти Тошкентга расмий ташриф билан келганди.