11:20 / 11.12.2015
1895

ОАВ: Малайзия ҳукумати жаҳонда илк бор қайд этилган денге безгагига қарши вакцинадан фойдаланишга зарурат сезмаяпти

Малайзия ҳукумати жаҳонда илк бор ўйлаб топилган ва халқаро лицензияга эга денге безгагига қарши вакцинадан фойдаланишга зарурат сезмаяпти. Бу ҳақда Star газетаси маълум қилган.

"Мутахассислар Франциянинг Sanofi Pasteur фармакологик компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу маҳсулот устида қўшимча тадқиқот олиб боришлари зарур”, - деди қироллик бош шифокори Ҳишом Абдуллоҳ.

Айни дамда денге безгагининг тўрт хил кўриниши қайд этилган. Шу боис кишида иммунитет ишламайди ва у безгакнинг исталган турига чалиниши мумкин.

Дастлабки тўққиз ой мобайнида Малайзияда денгедан 219 нафар киши ҳалок бўлди. Касалланганларнинг умумий сони 80,6 минг нафарга етади.

Top