11:38 / 11.12.2015
3818

ОАВ: Қозоғистонда фирибгарлар ҳам инқирозга мослашмоқда

Остона шаҳри прокуратураси ходимлари иқтисодий қийинчиликлар фирибгарлик жиноятининг сони ва усулларини кўпайтириб юборишидан хавфсирамоқда. Фуқароларни алдовнинг янги турларидан асраш учун улар КТК телеканалига “намунали” қаллоб қандай кўринишга эга бўлишини ҳикоя қилиб беришди.

Прокуратурада тузилган фирибгарнинг ижтимоий портретига кўра, одатда бу 20-40 ёшлардаги ишсиз, олий маълумотсиз эркакдир. Статискага кўра, уларнинг ўлжалари ҳам кўпинча университет таълимига эга бўлмайди.
Одатда улар ўз ўлжаларига бировларнинг хонадонларини ижарага бериб юборади, қалбаки товарлар сотади ёки ишга жойлашишда ёрдам бериш эвазига пул тама қилади.
“Фирибгарликнинг ўсишига иқтисодий омиллар ҳам таъсир ўтказади.

Бу аҳоли фаровонлиги даражасининг тушиб кетиши ва бошқа иқтисодий ҳолатлардир. Шу жумладан, девальвация жараёни ҳам. Фирибгарлар бундан фойдаланишади ва биринчи навбатда инсонларнинг заифлигидан фойдаланишга уринади”, - деб фуқароларни огоҳлантирди Остона шаҳар прокуратураси иккинчи бошқармаси прокурори Ерлан Боймухаметов.

Top