07:47 / 11.12.2015
3607

Пентагон ИШИДнинг 3 нафар йўлбошчиси ўлдирилганини маълум қилди

АҚШ ҳарбий маъмуриятининг маълум қилишича, халқаро коалиция самолётлари олиб борган сўнгги амалиётлар натижасида ИШИДнинг молия ишлари вазири ҳамда яна икки нафар юқори мартабали амалдори йўқ қилинган.

АҚШ армияси полковниги Стив Уорреннинг Пентагонда ўтказилган брифинг чоғида маълум қилишича, коалиция самолётлари томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида ИШИД молия вазири ҳисобланган Абу Салоҳ, мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари бўлган генерали ва ижрочи директор вазифасини бажарган бир амалдори ҳалок бўлган.

Бундан олдинроқ, Пентагон ИШИДнинг Ливиядаги етакчиларидан бири Абу Набилнинг ўлдирилганини тасдиқлаганди.

АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари Ироқ ҳудудига 10 марта зарба берган, Киркук ва Ал-Фаллужа шаҳарлари қаторида Ар-Рамади шаҳри устида ҳам зарбалар амалга оширилган.

Top