11:24 / 11.12.2015
1813

Райан Гиггз «Суонси» жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи ёрдамчиси вазифасини ўтаётган Райан Гиггз АПЛ вакили «Суонси» жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатди.

Манбанинг хабар беришича, Уэльс клуби раҳбарлари куни кеча истеъфога чиқарилган Гарри Монк ўрнига ёш ва иқтидорли, ҳужумкор футболни яхши кўрадиган мураббийни жалб қилиш ниятида.

«Суонси» клуби хўжайини Хьюв Женкинснинг қайд қилишича, Гиггз мазкур талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган номзод саналади.

«Суонси» АПЛнинг «Манчестер Сити»га қарши ўйинига қадар 42 ёшли мутахассис билан олиб бормоқчи эмас. Раҳбарият Гиггзнинг бу таклифга рози бўлишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гиггз «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гаалдан кейин жамоани бошқаришга асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Ван Гаалнинг шартномаси 2017 йилда ниҳоясига етади.

Top